Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон электр энергияси етишмовчилиги туфайли ҳар йили 6 млрд доллар йўқотмоқда
Электр энергияси етказиб беришдаги муаммолар туфайли Ўзбекистон иқтисодиёти ҳар йили 6 млрд доллар йўқотмоқда. Бу ҳақда энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев Осиё тараққиёт банки ҳисоб-китобларига таянган ҳолда хабар берди.
Шерзод Хўжаевнинг эслатишича, Ўзбекистон март ойида мамлакатда электр энергетика соҳасини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш бўйича стратегияни қабул қилди.
Унинг сўзларига кўра, стратегияни амалга ошириш иқтисодиёт тармоқларига талаб этилувчи электр энергиясини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш имконини яратади.
Хўжаевнинг қўшимча қилишича, ушбу ҳужжат қизғин юкламаларни қоплашга ҳам қаратилган, яъни мустаҳкамликнинг маълум бир захирасини назарда тутади. «Ҳозир, афсуски, бизда бундай захира йўқ», - деди у.
10 йил ўтгач, мамлакатда юкламаларни қоплаш учун қўшимча ишлаб чиқариш қувватининг камида 20 фоизи бўлиши керак.
Энергетика вазири ўринбосарининг таъкидлашича, мамлакатда электр таъминотидаги узилишлар кескин камаяди. Унинг қўшимча қилишича, вазирлик уларни нолга туширишга ҳаракат қилади.
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
23:55 / 08.04.2025
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
14:32 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
19:11 / 31.03.2025