Спорт | 15:44 / 03.04.2019
13421
2 дақиқада ўқилади

Эшли Янгни майдондан четлатган ҳакам АПЛ тарихига кирди

Фото: REUTERS

ФИФА рефериси Майк Дин Англия Премьер-лигасида 100та қизил карточка кўрсатган илк ҳакам сифатида чемпионат тарихидан жой оладиган бўлди. У 2 апрель оқшомида «Вулверҳэмптон»-«МЮ» ўйинини бошқариб, 57-дақиқада меҳмонлар ҳимоячиси Эшли Янгни иккинчи марта огоҳлантириш билан майдондан четлатди.

Фото: REUTERS

Қайд этиш керак, 50 ёшли ҳакам Майк АПЛда энг кўп қизил карточка кўрсатган ҳакамлар рўйхатида қолганлардан анча илгарилаб кетган. BBC келтирган статистикага кўра, иккинчи ўриндаги Фил Дауд 67 марта, 3-ўриндаги Майк Райли 66 марта қизил карточка кўрсатишган. Юқори бешликда, шунингдек, Грэҳэм Полл (63та «қизил») ва Мартин Аткинсон (58) ҳам бор.

Майк Дин АПЛда энг кўп маротаба «Челси» ва «Манчестер Сити» аъзоларини майдондан четлатган – 9 мартадан. Шунингдек, у «Ньюкасл» вакилларига 7та, «Арсенал» аъзоларини 6 марта қизил карточка билан жазолаган.

Мавзуга оид