Light | 01:15 / 03.04.2019
7231
5 дақиқада ўқилади

Ижтимоий савдога қўл уриш ва энг яхшилардан ўрганиш учун 4 сабаб

Сўнгги йилларда молия саноатидаги энг ёрқин ҳодисалардан бири молиявий-технологик инқилоб натижасида юзага келган ижтимоий савдодир. Савдо амалиётларининг профессионал брокерлар қўлидан алоҳида трейдерлар қўлига ўтиши янги савдо методологияларини кашф қилиш учун қулай муҳит яратди. Ижтимоий трейдинг анъанавий савдо амалиётини онлайн ҳамжамиятлар билан бирлаштиради, шунингдек у ҳам эндигина иш бошлаган, ҳам тажрибали трейдерлар учун кўплаб устувор жиҳатларга эга. The Next Web уларнинг тўрттаси билан бўлишди.

Фото: Pixabay

1. Бу вақтингизни тежайди

Ижтимоий савдо билан бирга eToro томонидан ихтиро қилинган ва патентланган "савдони нусхалаш" юзага келади. Нусхалар савдоси трейдерларга реал вақт режимида бошқа трейдерларнинг хатти-ҳаракатларини нусхалаш имконини беради. Нусха олинган трейдер билан нусха олганга бир хил сармоя киритилади. Шу тариқа, фаол савдога камроқ вақт ажратишни маъқул кўрувчи одамлар бошқа трейдерларга улар учун ишлаш имконини беради. Албатта, пулларни бегона қўлларга ишониб топшириш хавфли бўлиши мумкин, бу эса бизни рўйхатдаги кейинги бандга олиб келади.

Фото: Pixabay

2. Бу шаффоф

Юқорида кўп одамлар ўз пулларини бегона қўлларга топшириши ҳақида гап кетди. Сиз брокердан фойдаланасизми ёки йўқ, пенсия жамғармасини очасизми ёки пулларингизни банкка қўясизми, умуман олганда, сиз одамларга ўз номингиздан сармоя киритиш учун пулларингиздан фойдаланиш имконини тақдим этасиз. Бу мисолларнинг бари умумий ўхшашликка эга: сиз одатда пулларингизни қаерга сарфланаётганини билмайсиз.

Бу нусхалар билан савдо қилишга кирмайди. Таъкидлаш жоизки, eToro'да нусха олиш мумкин бўлган ҳар бир трейдер ўзининг оммавий профилига эга, у барчага кўринади. Трейдерларнинг eToro'даги профиллари кўплаб қимматли маълумотларга эга бўлади, бу эса салоҳиятли нусхачиларга савдо тарихи, муваффақият ва муваффақиятсизликлар нисбати, даромад ва портфель тузилмаси каби интеллектуал нусхалар билан савдо қилишга доир қарорлар қабул қилишда ёрдам беради. Бундан ташқари, eToro ҳар бир трейдерга савдо билан боғлиқ одатлар ва стратегияларга асосланган рақамлар шаклидаги ноёб хавф кўрсаткичини беради. Шу тариқа, трейдерлар ўзларининг таваккал қилишга тайёргарликларига мувофиқ келувчи трейдерларни нусхалаши мумкин.

Фото: Pixabay

3. Бу сизга таъсир ўтказиш имконини беради

Ҳатто энг тажрибали трейдерлар ҳам бутун бозорга эгалик қила олмайди. Баъзилари АҚШ ёки Европа каби муайян географик бозорларга ихтисослашади, бошқалари эса акциялар, товарлар ёки криптовалюталар каби активлар тоифасини ўзлаштиради. Ижтимоий савдо трейдерларни ўзлари мустақил равишда чиқа олмайдиган бозорларга олиб чиқади.

Мисол учун, бирор кимса ўз маблағларининг бир қисмини Осиё бозорига ажратмоқчи бўлса, у янги бозорни ўзлаштиришдек мураккаб жараёнлардан ўтиш ўрнига ушбу бозорга ихтисослашган (ёки муваффақият қозонган) трейдердан нусха олиб, мақсадига эришиши мумкин. Яна бир мисол сифатида акциялар савдоси бўйича тажрибали, лекин бошқа активлар тоифасида кенгайиш нияти бўлганкимсани олиш мумкин, бу ҳолатда у ҳам криптотрейдердан нусха олиш имконига эга.

Фото: Pixabay

4. Орқага қадам ташлаш имконини беради

Шуни доим ёдда тутиш керакки, ижтимоий трейдинг ҳар доим ҳам вақт ёки тажриба етишмаслиги билан боғлиқ эмас. Баъзи трейдерлар етарлича тажрибали бўлиб, вақтни тежаши мумкин, бироқ ўз портфелларини фаол бошқаришдек "юк"дан дам олишни хоҳлаши мумкин. Охир-оқибат, кундузги савдо каби қисқа муддатли савдо усуллари етарлича талабчан ва доимий эътиборни талаб қилади, бу эса кўп ҳолатларда стрессни юзага келтиради. Агар шундай бўлса, трейдер нусхалаш учун бошқаларни танлаши ва унинг ўрнига савдо қилгунларига қадар тез ўзгарувчи ҳаёт тарзидан дам олиши мумкин.

Бугунга келиб биз Интернет ижтимоий макон эканига шу қадар кўникиб кетдикки, қачонлардир ижтимоий тармоқлар бўлмаганини ёдимиздан ҳам чиқариб қўямиз. Бироқ ижтимоий функциялар молия соҳасида ҳануз янгилик ҳисобланади ва бу соҳа ривожи учун туртки беради. Web 2.0 инқилоби Интернетда одамлар ва ўзаро мулоқот қилиш усулини ўзгартиргани каби ижтимоий савдо инқилоби анъанавий молиялаштириш оламини ўзгартирмоқда. Дадил айтиш мумкинки, у ривожланишда давом этади ва онлайн-трейдерларга омма кучидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишнинг янги усулларини таклиф қилади.

Мавзуга оид