Спорт | 09:56 / 03.04.2019
5793
1 дақиқада ўқилади

Месси Ла Лигада стандарт вазиятлардан гол уриш бўйича Роналдуни ортда қолдирди

Фото: AFP/Getty Images

«Барселона» сардори Лионель Месси Ла Лиганинг 30-турида «Вильярреал» (4:4) дарвозасига бевосита жаримадан тўп киритди.

90-дақиқада урилган ушбу гол Мессининг Примерада стандарт вазиятлардан урган 81-голи бўлди (29та гол жарима зарбасидан, 52таси пенальтидан). Шу тариқа, у «Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналдудан ўзиб кетди. Португалиялик юлдуз Ла Лигада стандартлардан 80 марта дарвозани ишғол қилган (19таси жарима зарбаси, 61таси пенальти).

Умумий ҳисобда, 31 ёшли Леонинг Испания чемпионатидаги жами ўйинлари 446тага етди. У бу баҳсларда 415та гол уриб, 238та голга ассистентлик қилган. 34 ёшли Роналду эса 292та учрашув ва уларда қайд этилган 311+95 маҳсулдорлик кўрсаткичига эга.

Эътиборлиси, аргентиналик ҳужумчи Ла Лиганинг охирги учта туридан буён жарима зарбасидан гол уриб келмоқда.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид