Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда қотилликларда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси умрбод озодликдан маҳрум этилди
Москва шаҳар суди беш нафар аёлни ўлдирганликда айбланаётган ўзбекистонлик Бахтиёр Матёқубовга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Бу ҳақда РИА Новости суд матбуот хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Тергов версиясига кўра, 2005 йилнинг январидан апрель ойигача бўлган вақтда айбланувчи Москвада ва Москва областидаги одамлар кам бўлган жойларда аёлларга ҳужум қилган. У ҳам кундузи, ҳам кечқурун қотилликлар содир этган.
Бахтиёр Матёқубов уяли телефоннинг тафсилотлари ўрганиб чиқилгач, шунингдек, ҳаракатланиши босқичма-босқич тикланиб, жиноят содир этилган жойлар билан боғланганидан кейин фош этилди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари айбланувчи қаерда яшашини аниқлашди, у ерда тинтув давомида икки қурбоннинг қон излари бўлган кийим-кечак топилган.
Бахтиёр Матёқубов халқаро қидирувга берилди ва қотиллик содир этгани учун чет элда ҳибсга олинди. 2017 йилнинг декабрида у Москвага экстрадиция қилинди. Дастлабки тергов давомида Матёқубов ўзига қўйилган барча айбловни тўлиқ тан олди.
Ҳукм ҳали кучга кирмади ва 10 кун ичида шикоят аризаси билан чиқиш мумкин.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025