Жаҳон | 15:46 / 04.04.2019
3894
1 дақиқада ўқилади

Британияда Brexit сабабли тартибсизликлар юз берадиган бўлса 10 минг нафар полициячи сафарбар этилади  

Фото: LUKE MACGREGOR

Буюк Британия полицияси мамлакат ЕИ таркибидан чиқиши сабабли тартибсизликлар юз бериши эҳтимоли учун махсус режа ишлаб чиқди. Бу ҳақда Sky News телеканали хабар берди.

Маълумот берилишича, Brexit сабабли фавқулодда ҳолат вужудга келадиган бўлса 10 мингдан ортиқ полициячи 24 соат давомида сафарбарликка жалб этилади.

Телеканалнинг билдиришича, кейинги пайтда Brexit билан боғлиқ жиноятлар сони икки бараварга ошган. Биргина ўтган ҳафтанинг ўзида 26та турли ҳуқуқбузарликлар содир этилган.  

Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши 29 мартга мўлжалланган, шундан сўнг 2020 йил охирига қадар ўтиш даври бошланади. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид