Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шайхонтоҳур тумани ҳокими ишдан олинди
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани ҳокими Шуҳрат Санжарович Муҳаммадхонов ишдан олинди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган 1-чорак якунлари бўйича видеоселектор давомида Шуҳрат Муҳаммадхонов, унинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Шухрат Закиржанович Садиков ва солиқ инспекцияси раҳбари Фахриддин Абдунабиев Умарович ҳам лавозимидан озод этилган.
Kun.uz мухбири хабар беришича, Шайхонтоҳур тумани ҳокими бюджетга тушумлар бўйича режа кўрсаткичи бажарилишидаги жиддий камчиликлар учун танқидга учраган.
Шуҳрат Муҳаммадхонов 2018 йилнинг август ойида Баҳодир Ғойибназаров ўрнига Шайхонтоҳур туман ҳокими лавозимини эгаллаганди.

Бундан аввалроқ, бош вазир Абдулла Арипов Тошкент шаҳар ҳокимлигида йиғилиш ўтказган, унда 1-чорак якунида кутилаётган натижалар ҳамда бюджетга тушумлар борасида Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилингани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
12:30 / 27.05.2025
Мебел маҳсулотлари хомашёси учун бож ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади
12:26 / 26.05.2025
Биржага чиқариладиган олтин ҳажми оширилади
12:18 / 26.05.2025
Якка тадбиркорларга тилла буюмлари билан савдо қилишга рухсат берилади
11:46 / 26.05.2025