Жаҳон | 09:11 / 05.04.2019
8451
2 дақиқада ўқилади

Германия шимолидаги супермаркетларда ярим тонна кокаин топилди 

Фото: AP

Немис полицияси Германия шимолидаги Мекленбург-Олд Померания еридаги супермаркетларда ярим тонна кокаин аниқлади. Бу ҳақда “Франкфуртер альгемайне цайтунг” нашри маълум қилди. 

“Топилган кокаин Мекленбург-Олд Померания ҳудудида қачондир топилган энг катта миқдордаги кокаин партияси эканлигига ишончим комил”, деб айтган маҳаллий полиция матбуот котиби.

Нашр маълумотларига кўра, кокаин моддаси 6 та дўконда ва озиқ-овқат омборларидан бирида аниқланган. Гиёҳванд модда Лотин Америкасидан етказилган банан қутилари ичига яширилган бўлган. Топилган кокаиннинг қиймати бир неча миллион еврони ташкил қилади. 

ДПА немис агентлигининг таъкидлашича, Германиядаги қора бозорда бир грамм кокаин нархи ўртача 50 еврога яқинни ташкил қилади, бироқ унинг нархи софлиги ва қайси шаҳарда сотилаётганига қараб фарқланади.

Аввалроқ ҳам ушбу федерал ерда мевалар қутиларида кокаин топилган, бироқ 4 апрелда топилган кокаин партияси ушбу ер учун рекорд миқдордагиси бўлган.

Мавзуга оид