Спорт | 17:21 / 05.04.2019
5360
2 дақиқада ўқилади

Месси охирги беш йилда ички чемпионатда жаримадан 20та гол урди, Роналду эса – 4та

Фото: AFP

«Барселона» сардори Лионель Месси Ла Лигада март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Мусобақа расмий твиттерида қайд этилишича, Месси ўтган ойда «Барса»нинг 5та ўйинида майдонга тушиб, 7та гол урди ва 5та голга узатма берди.

Шу билан бирга, Opta`нинг маълумот беришича, Лео Примеранинг охирги 5та мавсумида жами 20та голни бевосита жарима зарбасидан урди. У ушбу кўрсаткич бўйича Европанинг кучли бешлик чемпионатларида пешқадам саналади.

Бу йўналишда юқори бешликка «Ювентус»нинг уч футболчиси – Миралем Пьянич (11та гол), Пауло Дибала (9) ва Криштиану Роналду (4) киритилган. Шунингдек, «Валенсия» яримҳимоячиси Даниэль Парехо ҳам чемпионат доирасида жарима зарбаларидан 9 марта дарвозани ишғол қилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳафта бошида Месси Ла Лига доирасида «Вильярреал»га қарши баҳсда (4:4) ҳам стандарт вазиятдан гол урган, шундан сўнг кучли бешлик чемпионатларида урилган жами голлар бўйича Роналдуга етиб олганди. Умуман, 10-рақам эгаси кетма-кет учта ўйиндан буён «штрафной»дан гол урмоқда.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид