Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзагротехсаноатхолдинг” ва “Ўзагросервис” АЖ ҳамда уларнинг таркибига кирувчи корхоналар улушлари сотилади
Аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан ўз вақтида таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон президентининг қарори қабул қилинди.
Ҳужжатда қайд этилишича, “Ўзагротехсаноатхолдинг” ва “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятлари ҳамда уларнинг таркибига кирувчи корхоналар бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг танлов асосида энг яхши таклифларни ажратиб олиш йўли билан:
“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖнинг хўжалик жамиятлари устав капитали (фонди)даги улушларини корхоналарнинг асосий фаолияти турини сақлаб қолиш шарти билан 1-иловага мувофиқ;
ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖнинг машина-трактор парклари устав капитали (фонди)даги улушларини тадбиркорлик субъектларига баҳолаш қийматида машина-трактор паркларининг асосий фаолияти тури (механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш)ни сақлаб қолиш ва 5 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан 2-иловага мувофиқ сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Қарор билан:
“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖнинг хўжалик жамиятлари устав капитали (фонди)даги улушини 1-иловага мувофиқ сотишдан тушган маблағлар “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖнинг инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилиши;
машина-трактор парклари сотилмаган тақдирда, бошлангич нархни улар сотувга қўйилган санадан икки ой ўтгач ҳар 15 кунда босқичма-босқич 10 фоизга камайтириш механизмини қўллаган ҳолда, аммо номинал қийматдан кам бўлмаган нархда оммавий сотувга қўйилиши белгилаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги улушларни баҳолаш ҳамда уларни сотиш бўйича танловларни эълон қилиш ва ўтказишда шаффофликни таъминлашда “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ ва “Ўзагросервис” АЖга ҳар томонлама кўмаклашади.
1-илова
Устав капиталлари (фондлари)даги “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамиятининг улушлари корхонанинг асосий фаолиятини сақлаб қолиш шарти билан сотиладиган хўжалик жамиятлари рўйхати.

2-илова
Устав капиталлари (фондлари)даги ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖларнинг улуши тадбиркорлик субъектларига сотиладиган машина-трактор парклари рўйхати.

Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025