Халқаро фестивалда 5 ёшли бахши ҳам иштирок этмоқда
Сурхондарёда ўтаётган бахшичилик фестивалининг энг ёш бахшиси — 5 ёшда, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Термиз шаҳрида ўтказилаётган I Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг энг ёш бахшиси сифатида томошабинлар эътиборига тушган Ғолибжон Орибов дўмбира чертиб, қўшиқ айтишни қойиллатмоқда.
Асли музработлик Ғолиб бахши «бахшилик» йўналишининг 1-синф ўқувчиси, шу йўналишда таълим бераётган Маҳаммад Бахши Эшбоевдан бахшилик санъатининг сир-саноатларини ўрганиб келяпти.
ЮНЕСКО шафелиги остида Сурхон воҳаси, Термиз шаҳрида ўтказилаётган биринчи Халқаро бахшичилик санъати фестивалида 20та давлатдан 57 нафар ижрочи, халқаро ташкилотлар, шунингдек, Афғонистон, Туркия, Тожикистон, Қувайт ва бошқа давлатлардан фахрий меҳмонлар иштирок этиш кутилмоқда.
Мавзуга оид
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
14:50 / 21.11.2024
Кувайт Ўзбекистонда Она ва бола кластерини ташкил этади
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024