Жаҳон | 08:39 / 06.04.2019
17061
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Мадуронинг «охирги хатоси»ни маълум қилди

Фото: REUTERS

Қўшма Штатлар маъмуриятининг юқори лавозимли вакили Венесуэла ҳукумати йўл қўйиши мумкин бўлган «охирги хато»ни маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС,

Унинг сўзларига кўра, Америка томони мамлакат ҳудудида содир бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатмоқда.

«Лима гуруҳи ва Америка Қўшма Штатлари Хуан Гуайдонинг ҳибсга олинишига олиб келадиган ҳар қандай ҳаракат оқибатлари Мадуро учун ҳалокатли бўлишини аниқ билдириб қўйди», - деди манба.

У, шунингдек, қуролли кучларни мамлакат аҳолисини Мадуро кўрсатмаси бўйича жанговар тайёргарлик ҳолатига келтирилган «террористик гуруҳлар»дан ҳимоя қилишга чақирди.

Бундан олдин, Венесуэла АҚШ разведкасининг фаоллиги 800 фоизга ошгани ҳақида хабар берганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид