Спорт | 17:40 / 06.04.2019
22664
2 дақиқада ўқилади

«Пахтакор» фойдасига пенальти белгиланган вазиятда тўп қўлга текканми? (фото+видео)

5 апрель куни Суперлиганинг 3-тури доирасидаги «Пахтакор»-«Насаф» (2:1) ўйинини бошқарган Азиз Асимовнинг қарорлари қатор эътирозларни келтириб чиқарди. Бугун «Championat.asia» нашри эълон қилган видео эса эътирозлар асоссиз бўлмаганини тасдиқлайди.

Дарвоза ортидан туриб тасвирга олинган кадрда кўриш мумкинки, 11-дақиқада «Насаф» жарима майдони ичида Жалолиддин Машарипов томонидан узатилган тўп меҳмонлар ҳимоячиси Ғолиб Ғайбуллаевнинг қўлига эмас, балки қорнига теккан.

Эслатиб ўтамиз, учрашувдан кейин ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти директори Маъмур Саидқосимов ўйиндаги баҳсли вазиятларга изоҳ бериб, департаментнинг таҳлилий гуруҳи «Пахтакор»нинг иккала голи ҳам қоидаларга мос равишда урилган, деган дастлабки хулосага келганини таъкидлаган эди.

ЎФА мутасаддилари томонидан «Спорт» телеканали тасвирларига асосан чиқарилган дастлабки хулосада, шунингдек, Азимов ўйинда фақат битта вазиятда – 7-дақиқада «Насаф» дарвозасига пенальти белгиламаслик қарорида адашгани айтилади.

 

Мавзуга оид