Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда гиёҳвандлик моддасини сотмоқчи бўлган Тожикистон фуқароси қўлга тушди
2019 йил 4 апрель куни Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманида ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, унинг давомида Тожикистон Республикаси фуқароси, Панжикент тумани Саразм жамоа хўжалигида яшовчи У.Ю. Тайлоқ тумани, Элипок маҳалласи ҳудудида 74,09 гр. “опий” гиёҳвандлик моддасини 600 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025