Суперлига. «Бунёдкор» водийда «Навбаҳор»ни мағлуб этди
Суперлиганинг 3-тури доирасида Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтган «Навбаҳор»–«Бунёдкор» учрашуви тошкентликларнинг ғалабаси билан якун топди.
Ўйиннинг 5-дақиқасида Жасурбек Жалолиддинов тезкор гол билан «Бунёдкор»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 37-дақиқада Хуршид Ғиёсов пенальтидан тўп киритиб, жамоасининг танаффусга 2:0 ҳисобидаги устунлик билан йўл олишини таъминлади.
Аммо наманганликлар иккинчи бўлимда ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Дастлаб Александр Касьян пенальтидан, сўнг Аббос Ғуломов жарима майдони ташқарисидан зарба йўллаб, мувозанатни тиклади. Ҳисоб тенглашганидан 4 дақиқа ўтиб Хуршид Ғиёсов иккинчи марта пенальтидан гол урган бўлса, орадан яна 4 дақиқа ўтгач, энди Александр Касьян иккинчи пенальтисида хатога йўл қўйди – Зуҳуров тўпни қайтарди.
Шу тариқа, 4та пенальти белгиланган ўйинда «Бунёдкор»нинг қўли баланд келди. Бу – «ғалдирғочлар»нинг Суперлига янги мавсумидаги илк очколаридир. «Навбаҳор» эса дастлабки учта турда бир очко тўплашга эришди.
Суперлига-2019, 3-тур
НАВБАҲОР – БУНЁДКОР – 2:3 (0:2)
6 апрель. Фарғона, «Истиқлол» стадиони. 7242 томошабин
Голлар: Александр Касьян (64-пен.), Аббос Ғуломов (79) – Жасурбек Жалолиддинов (5), Хуршид Ғиёсов (37-пен., 83-пен.)
Амалга оширилмаган пенальти: Александр Касьян (87, дарвозабон)
Навбаҳор: 23.Дилшод Ҳамроев, 5.Славко Лукич, 6.Остон Ўрунов, 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Шаҳзод Шайманов (Баҳодир Насимов, 54), 9.Иван Соловьёв (30.Абдужамол Исроилов, 46), 11.Александр Касьян, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 32.Жаҳонгир Меҳмонов (с), 55.Ғиёсжон Комилов, 90.Зафар Тўраев (70. Аббосхон Ғуломов, 38).
Бунёдкор: 25.Муроджон Зуҳуров, 3.Исломжон Қобилов, 4.Сергей Прохоров, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 8.Жасурбек Жалолиддинов (34.Суҳроб Иззатов, 55), 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Жавоҳир Қаҳрамонов (27.Абубакир Мўйдинов), 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 17.Санжар Қодирқулов, 19.Нурилло Тўхтасинов, 30.Абдулла Абдуллаев (5.Бобурбек Фарҳодов, 90+1).
Бош ҳакам: Илгиз Танташев
Огоҳлантиришлар: Тўраев (11) Аҳмедов (19), Лукич (32) Ўрунов (49), Исроилов (61) – Прохоров (7),
Мавзуга оид
08:00 / 09.09.2024
Бунёдкор шоҳкўчасида 27 ёшли ҳайдовчи уриб юборган пиёда вафот этди
21:38 / 19.07.2024
«Навбаҳор» Самвел Бабаян ўрнига янги бош мураббийни эълон қилди
14:32 / 29.06.2024
Расман: «Навбаҳор» ва Бабаян ўзаро келишувга асосан шартномани бекор қилишди
12:13 / 17.06.2024