Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистон президентининг бахшичилик санъатига бағишлаб ёзган китоби Ўзбекистон Маданият вазирига топширилди
Туркманистон Маданият вазири ўринбосари Қурбонмуродов мамлакат раҳбари Гурбангули Бердимуҳаммедов муаллифлигида чоп этилган «Бахши халқ бахтини етказар» номли китобини Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаевга тантанали равишда топширди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
«Туркманистондан, қардош халқ ва қўшни мамлакатдан ташриф буюриб, фестиваль меҳмони бўлиб турганингиздан мамнунман. Икки давлат раҳбарларининг яхши қўшничилик муносабатларини қўллаб-қувватлаши, ижтимоий-сиёсий ҳаётда кузатилаётган ижобий ўзгаришлар бизни ҳам қувонтиради», — дейди Ўзбекистон Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев.

Туркманистонлик меҳмон Сайфуллаевга Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг бахшичилик санъатига атаб ёзган китобини совға қилди.


Шунингдек, фестивалнинг илк кунига Тожикистон Маданият вазири Шамсиддин Орумбекзода ҳам етиб келгани ҳақида хабар берилганди. Уч мамлакат Маданият вазирлиги раҳбарлари самимий суҳбатдан сўнг, эсдалик учун суратга тушишди.
Мавзуга оид
20:47 / 22.05.2025
АҚШ газетаси СИ томонидан ўйлаб топилган сохта китоблар рўйхатини чоп этди
00:26 / 14.05.2025
Миллий рассомлик ва дизайн институтига ректор тайинланди
08:55 / 19.04.2025
Туркиядан келган фуқародан 320 млн сўмлик қадимий китоблар топилди
12:19 / 12.03.2025