Facebook Африка атрофида сув ости кабели тортишни режалаштирмоқда
Facebook компанияси интернетга кенг полоса бўйича уланишга харажатларни камайтириш ва Африка аҳолисининг ижтимоий тармоқда осонроқ рўйхатдан ўта олишини таъминлаш учун Африка атрофида сув ости кабели тортмоқчи. Бу ҳақда хабардор манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Wall Street Journal нашри маълум қилди.
Нашр маълумотларига кўра, “Қирол шер” мультфильми қаҳрамони шарафига “Симба” деб аталган уч босқичли лойиҳа “қора қитъа”нинг шарқий, ғарбий ва Ўрта ер денгизи соҳилбўйида жойлашган бир неча давлати орқали ўтади. Бироқ ҳозирча унинг аниқ йўналиши номаълум.
Компания вакили ушбу ахборотга изоҳ беришдан бош тортган, бироқ компания “гап сув ости кабеллари ҳақида борганда бутун дунёни кўриб чиқишини” таъкидлаб ўтган.
Таъкидланишича, “Симба” Facebook’нинг юқори тезликдаги интернетни таъминлаш учун сув ости оптик-толали алоқа линиясини ўтказишга биринчи уриниши эмас.
Манбалар маълумотларига кўра, компания вакиллари ҳозирда лойиҳа бўйича музокаралар олиб бормоқдалар ва томонлар режалаштирилган натижага кела олмасликлари ҳам мумкин.
Мавзуга оид
09:48 / 23.09.2024
Жанубий Африкада кутилмаган қор туфайли транспорт ҳаракати издан чиқди
22:00 / 09.09.2024
Хитой – Африканинг “катта оғаси”ми?
15:52 / 09.09.2024
Марокашдаги зилзилага бир йил тўлди. Аҳоли ҳануз чодирларда яшаб, ҳукумат ваъда қилган ёрдамни кутмоқда
11:37 / 05.09.2024