Спорт | 20:48 / 07.04.2019
20811
2 дақиқада ўқилади

Зафар Полвонов Ўзбекистон чемпионатида сўнгги 12 йилдаги илк пента-трик муаллифи бўлди

Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тури доирасида ОКМК ва «Қўқон-1912» жамоалари ўртасидаги учрашувда (7:1) мезбонлар ҳужумчиси Зафар Полвонов 5та гол урди.

Полвонов 2006 йилдан буён футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида бир ўйинда 5та голга муаллифлик қилган илк футболчи бўлди

Охирги марта 12 йил олдинги мавсумда биратўла уч нафар футболчи пента-трик қайд этган: «Нефтчи» ҳужумчиси Носирбек Отақўзиев, «Динамо» вакили Ҳамдам Раҳмонов ва «Навбаҳор» легионери Ориф Мирзоев.

Зафар Полвонов жорий мавсумда биринчи турда «Бухоро»га қарши кечган ўйинда (0:0) 77 дақиқа ҳаракат қилган, иккинчи турда «Қизилқум»га қарши ўйинда (1:3) майдонга тушмаганди.

33 ёшли ҳужумчи энди бир уринишда турнир тўпурарлари рўйхатида пешқадам бўлиб турган «Пахтакор» ҳужумчиси Драган Черанни (3та гол) қувиб ўтиб, энг яхши тўпурарга айланди.

Маълумот учун, Зафар Полвонов 2010 йилдан буён Ўзбекистон чемпионатининг юқори дивизионида иштирок этиб келади. У ўтган йиллар давомида «Хоразм» (2010), «Насаф» (2011), «Шўртан» (2011, 2015-17), «Динамо» Самарқанд (2012) ва ОГМК (2012-2014, 2017-...) жамоаларида тўп сурган. Фаолияти давомида ПФЛ Кубоги (2015), Ўзбекистон Кубоги (2018) ва Ўзбекистон Суперкубоги (2019) совринларини қўлга киритган.

Мавзуга оид