Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марҳаматлик тадбиркор ўзи таълим олган мактабга китоблар ва компьютер жамланмалари совға қилди
Оммавий ахборот воситаларида ўзи таълим олган мактабига китоблар совға қилаётган амалдорлар, турли кишилар ҳақида кўплаб хабарлар бериляпти. Уларнинг мазкур ишлари кенг оммага ибрат сифатида ёритиб борилмоқда.
Ўтган йилнинг декабрь ойида Андижон вилояти, Марҳамат туманида тадбиркорнинг ўз маблағига қурилган боғчани ҳамқишлоқларига совға қилгани ҳақида хабар берилганди.

Куни кеча тадбиркор Қобилжон Обидов ўзи таълим олган 24-умумий ўрта таълим мактабига 100 дона китоб, компьютер жамланмалари ҳамда 10 минг дона электрон шаклдаги китоблар совға қилди.

Ташкил қилинган мўъжаз тадбирда туман мутасаддилари ва ҳомий тадбиркор ўқувчиларга инсон камолотида китобнинг ўрни ҳақида гапириб ўтдилар.

Қобилжон Обидов ўтган ойда пойтахтдаги Муқимий театрига ҳам китоблар тақдим этиб, кутубхона ташкил қилган эди.

Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
20:47 / 22.05.2025
АҚШ газетаси СИ томонидан ўйлаб топилган сохта китоблар рўйхатини чоп этди
08:55 / 19.04.2025
Туркиядан келган фуқародан 320 млн сўмлик қадимий китоблар топилди
12:19 / 12.03.2025
Ню-Жерсидаги кутубхонадан 99 йил аввал олинган китоб қайтарилди
10:29 / 06.02.2025