Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси ходимлари яшайдиган ётоқхонада йирик ўғирлик юз берди
2019 йил 5 апрель куни Навоий шаҳар ҳудудида жойлашган Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, унда шу йил 5 апрелга ўтар кечаси номаълум шахслар Инспекторлар кўчасида жойлашган юқоридаги корхона ишчилари вақтинча истиқомат қиладиган ётоқхонанинг 105-сонли хонасига дераза ойнасини синдириб кириб, у ердан 4 000 Хитой юани ва 27 млн. сўм пулларни ўғирлаб кетганликлари кўрсатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Кармана тумани Дўрмон маҳалласида яшовчи, юқоридаги қўшма корхона ишчиси З.Р. ва Бухоро вилояти Вобкент тумани Сариосиё маҳалласида яшовчи, шу қўшма корхона ҳайдовчиси А.Ж. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди
11:11 / 06.05.2025
“Тезлик жуда юқори бўлган” – Навоийдаги даҳшатли ЙТҲга изоҳ берилди
20:04 / 18.04.2025