Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура Нукусдаги қотиллик бўйича расмий маълумот берди
2019 йил 8 апрель куни соат 04:00ларда Нукус шаҳар, Тахтакўпир кўчаси 66-уйда яшовчи Д.М. (1956 й.т.) уйида юрган номаълум шахснинг овозини эшитиб, у томонга борган вақтда номаълум шахс уни қасддан ўлдириш мақсадида кўкрак қафасининг ўнг қисмига пичоқ билан бир маротаба урган.
Бош прокуратура хабарига кўра, номаълум шахс Д.М. уйдагиларни ёрдамга чақирган вақтда чиқиб келган турмуш ўртоғи А.Ш.нинг (1961 й.т.) кўкрак қафасининг чап томонига пичоқ билан бир маротаба уриб, воқеа жойидан яширинган.
А.Ш. олган тан жароҳати натижасида воқеа жойида вафот этган, Д.М. шифохонага ётқизилиб, зудлик билан кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 08.04.2019 йилда Нукус шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноятни содир этган шахсни аниқлаш учун барча зарурий тезкор-қидирув ва тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
16:51 / 22.05.2025
Вашингтонда Исроил элчихонасининг икки ходими отиб ўлдирилди
19:24 / 20.05.2025
Нукус давлат техника университетига янги ректор тайинланди
19:54 / 08.05.2025
АҚШда салкам 50 йил олдин содир этилган қотиллик тамаки қутисидаги бармоқ излари орқали фош қилинди
16:15 / 06.05.2025