Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ноқонуний йўл тутган фуқаро 49 млн сўм тўлади
Фарғона вилояти, Бувайда тумани «Алқор» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Б.И. яшаш хонадони томорқасида шолини қайта ишлаш учун мўлжалланган «Ойжувоз» тегирмонини ташкил этиб, уйи қишлоқнинг четроғида жойлашганлиги сабабли ҳеч ким кўрмайди қабилида иш тутиб, уйнинг орқа тарафидан ўтган электр линиясига яширин равишда уланиб олган.
Б.И. электр энергиясидан қонуний фойдаланиб келаётганлигини кўрсатиш учун электр ҳисоблагич ўрнатиб, унга атиги 2 дона ёритиш лампочкасини улаб қўяди.
МИБнинг Бувайда туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Б.И.нинг қилмиши фош этилиб, тегирмонга электр энергияси ҳеч қандай рухсатсиз ўзбошимчалик билан яширин равишда уланганлиги исботлаб берилди.
Хусусан, тегирмонда электр тармоғига ноқонуний улаб олинган электродвигатель, тегирмонни ҳаракатлантирувчи бошқа юқори кучланишли электр қурилмалар мавжудлиги аниқланиб, бунинг оқибатида туман электр таъминоти корхонаси манфаатларига жами 49 млн. 798 минг сўмлик моддий зарар етказилган.
Бюро ходимлари томонидан ҳуқуқбузарга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 185-2-моддаси 6-қисми билан бир ойлик ихтиёрий муддатда моддий зарарни тўлиқ қоплаган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилмаслиги тушунтирилгач, Б.И. ўз айбини тўлиқ тан олган ҳолда 49 млн. 798 минг сўм зарарни тўлиқ қоплаган.
Мавзуга оид
19:24 / 06.03.2025
МИБ ходимлари ҳам боди-камералардан фойдаланишни бошлайди
08:00 / 05.12.2024
321 млн сўмни талон-торож қилган МИБ ходими ушланди
13:29 / 30.11.2024
МИБ Суд ижрочилари халқаро иттифоқи билан ҳамкорлик қилади
18:40 / 09.11.2024