Жаҳон | 23:43 / 09.04.2019
9511
1 дақиқада ўқилади

МТС Туркманистон устидан Жаҳон банки халқаро марказига даъво аризаси топширди

Фото: РИА Новости

Россиянинг энг йирик алоқа оператори МТС Туркманистонга қарши Жаҳон банкининг инвестициявий баҳсларни тартибга солиш халқаро марказига кенгайтирилган даъво аризаси топширди.

“МТСнинг айни вақтдаги умумий йўқотишлари 1,5 млрд долларга баҳоланмоқда. МТС ҳакамлик судида уни қондирувчи натижа ва реал компенсация олмагунча ўз талабларини қатъиян ҳимоя қилмоқчи”, дейилган компания хабарида.  

МТС 2017 йил сентябрда Туркманистонда давлат электр алоқа компанияси “Туркмантелеком”нинг халқаро, шаҳарлараро ва ҳудудий алоқа ҳамда интернетга кириш хизматларидан узишдан иборат хатти-ҳаракатлари сабабли алоқа хизматларини тақдим қилишни тўхтатишга мажбурлигини маълум қилганди.

2018 йил июлда Россия компанияси инвестициявий баҳсларни тартибга солиш халқаро марказига Туркманистонга қарши даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўшанда даъво суммаси 750 млн доллар миқдорида кўрсатилган эди.

Мавзуга оид