Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОЧЛ. «Пахтакор» «Ас-Садд»ни мағлуб этолмади, Хави иккита гол урди
Осиё Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган 1 ўйин якунланди.
«Пахтакор» ўз майдонида «Ас-Садд» билан беллашди. Ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди.
6-дақиқадаёқ «Ас-Садд» ҳисобни очди. Хавининг жарима майдони чизиғи устидан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвозадан ўрин олди. Бироқ, «Пахтакор» тезкор равишда ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 9-дақиқада Алижоновнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси чиройли голга айланди.
16-дақиқада мезбонлар яна бир голни ўтказиб юборишди. Хави жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга оширди. «Пахтакор» бунга 41-дақиқада жавоб қайтарди. Черан боши билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоада қулай вазиятлар бўлса-да, дарвозаларга тўп киритилмади.
Бу натижадан сўнг, «Пахтакор» 5 очко билан 1-ўринда, «Ас-Садд» эса 4 очко билан 2-ўринда бормоқда.
Гуруҳнинг яна бир ўйинида «Персеполис» ўз майдонида «Ал-Аҳлий» билан беллашади.
ОЧЛ, D гуруҳи, 3-тур
Тошкент, «Пахтакор» стадиони, 19:00
Пахтакор (Ўзбекистон) – Ас-Садд (Қатар) 2:2 (2:2, 0:0)
Голлар: Алижонов (9), Черан (41) – Хави (6, 16)
Пахтакор: Қувватов, Сайфиев, Козак, Аъзамов, Алижонов, Абдуллаев (Собирхўжаев 69), Ҳамробеков, Машарипов, Черан, Ҳамдамов (Сидиқов 88), Сергеев (Бикмаев 65).
Ас-Садд: Мешаал Баршам, Педро Корреа, Ҳамид Исмоил, Ториқ Салмон, Ёсир Исо (Ҳасан Ал-Ҳайдос 61), Жун Вуу Ён (Салим Ал-Ҳажрий 76), Хави (Али Асадулло 82), Габи, Буалим Хухий, Акром Афиф, Бағдод Бунижаҳ
Огоҳлантиришлар: Корреа (32), Афиф (47)
Ҳакамлар: Фу Минг (Хитой), Муҳаммад Муазий (Малайзия), Ванг Дексин (Хитой), Чен Син Чуан (Хитой Тайпейи).
Назоратчи: Майкл Ханнаниа (Фаластин).
Комиссар: Кемел Токабаев (Қирғизистон).
Мавзуга оид
14:08 / 14.04.2025
«Пахтакор» яна ютқазди, пешқадам яна ўзгарди
13:44 / 30.03.2025
«Пахтакор» Тошкентда «Динамо»га ютқазди, ОКМК яққол пешқадам
03:09 / 12.03.2025
«Пахтакор» «Ал Ҳилол»га йирик ҳисобда ютқазиб, Элит ОЧЛни тарк этди
23:19 / 04.03.2025