Жаҳон | 08:48 / 10.04.2019
6341
1 дақиқада ўқилади

Трамп ва Саудия шаҳзодаси инсон ҳуқуқлари масаласини муҳокама қилди

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

Матбуот хизмати баёнотида айтилишича, томонлар Саудия Арабистонининг Яқин Шарқда барқарорликни сақлаб қолиш, Эронга «максимал босим»ни ушлаб туриш борасидаги «ўта муҳим» ролини муҳокама қилдилар. Шунингдек, инсон ҳуқуқларига риоя этиш жуда долзарб масала экани борасида сўз юритилган.

Баёнот тузувчиларининг хулосасига кўра, томонлар музокаралари «самарали» бўлган.

Бундан олдин, Саудия Арабистони АҚШга доллардан воз кечиш билан таҳдид қилганди.

Мавзуга оид