Жаҳон | 09:26 / 11.04.2019
5184
1 дақиқада ўқилади
Reuters: ЕИ етакчилари Brexit’ни кўчиришга келишиб олди
Евроиттифоқ давлатлари етакчилари Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиб кетиши санасини кечиктиришга келишиб олдилар. Бу ҳақда Reuters манбаларга таянган ҳолда хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, ЕИ етакчилари Brexit’ни 31 октябргача кечиктириш ҳақида бир қарорга келган.
Таъкидланишича, ҳозирги вақтда Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Brexit шартлари бўйича мухолифат билан келишувга эриша олмай турибди.
Бундан олдин, Spiegel Мэйнинг Меркель ва Макронга сафарини «тиланчилик» деб атаганди.
Мавзуга оид
18:15
Британия қиролининг Лондондаги қароргоҳи таъмирлаш ишлари туфайли уч йилга ёпилади
14:48
Лондон ЕИ билан муносабатларни тиклаш учун музокарачи қидирмоқда
21:46 / 23.11.2024
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
23:36 / 20.11.2024