Ўзбекистон Global Muslim Travel Index 2019 рейтингида юқорилади
2019 йилнинг апрель ойида тақдим этилган Жаҳон ҳалол туризм рейтингига кўра, Ўзбекистон Топ-20 рўйхатидан ўрин олган. Ҳалол туризм зиёратчиларини қабул қилувчи ИҲТ мамлакатлари орасида эса Топ-10 рўйхатига киритилган.
Global Muslim Travel Index 2019 ҳисоботида қайд этилишича, Ўзбекистон зиёрат туризми бўйича 18-ўринда (2018 йилда - 32 ўринда бўлган). Етакчилик - Малайзия, Индонезия ва Туркия мамлакатларида. Булардан ташқари, рўйхатда Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Марокаш, Бахрайн, Уммон, Бруней, Иордания, Эрон, Миср, Кувайт, Тунис, Покистон, Жазоир, Ливан, Бангладеш, Малдив ҳам қайд этилган. Қозоғистон ва Озарбойжон эса Ўзбекистондан кейин 19- ва 20-ўринларни эгаллаган.
Ҳалол туризм зиёратчиларини қабул қилувчи ИҲТ мамлакатлари рейтингида эса Ўзбекистон 9-ўринни эгаллаган. Илк уч ўринга Саудия Арабистони, Туркия ва Марокаш муносиб кўрилган. Шунингдек, рўйхатдан Малайзия, Баҳрайн, БАА, Қозоғистон, Эрон ва Индонезия мамлакатлари ҳам жой олган.
Global Muslim Travel Index 2019 рейтингини тузишда мамлакатларнинг иқлими, хавфсизлиги, иқтисодиёти ва кўрсатиладиган хизматлар каби омиллар ҳисобга олинган.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистонда зиёрат туризмини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Яқинда Бухоро шаҳрида ўтказилган ҳамда дунёнинг турли давлатлари вакилларини ўзида жамлаган I Халқаро зиёрат туризми форуми шулар жумласидандир.
Мавзуга оид
16:31
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури бошланади
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
16:40 / 12.11.2024