Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нетаньяху партияси Исроил парламентида 36 ўринни эгаллади
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху бошчилигидаги «Ликуд» партияси овозларнинг 100 фоизи ҳисобланганидан кейин парламентда 36 ўринни олиши ойдинлашди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Нетаньяху партиясининг асосий рақиби - «Кахоль-Лаван» марказий блоки 35та мандатга эга бўлди.
Таъкидланишича, ультра диний партиялар - ШАС ва «Яхадут ха-Тора» мос равишда саккизта ҳамда еттита ўринни қўлга киритди.
Шу билан бирга, «Авода» сўл партияси 120 ўринли Исроил парламентида 5 ўринни эгаллади.
Бундан олдин, Нетаньяху партияси Исроилдаги сайловларда етакчилик қилаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025