Light | 21:12 / 13.04.2019
86840
2 дақиқада ўқилади

Саратонни эрта босқичда аниқлаш мумкин бўлган белгилар маълум қилинди

Фото: Depositphotos

Шифокорлар инсонда онкологик касаллик борлигини эрта босқичда аниқлаш мумкин бўлган белгиларни маълум қилишди, деб ёзади ActiveFeel.

Улар вазннинг кескин пасайиб кетиши ёки доимий равишда чарчоқни ҳис қилишни эҳтимолий саратон симптомлари дея баҳолашган. Бу белгилар йўғон ичак саратони ёки лейкемиядан дарак беради. Дори қабул қилинса ҳам ўтиб кетмайдиган мунтазам оғриқлар бош мия, тухумдон, тўғри ёки йўғон ичакдаги шишлар сабабчиси бўлиши мумкин.

Танадаги шишлар ва ҳароратнинг доимо баланд бўлиши қон саратони белгилари бўлиши мумкин.

Янги сепкиллар, холлар ва бақбақа пайдо бўлиши, эскиларининг ўлчами ва ранги ўзгариши, қизариши ва қонаши тери саратонидан дарак беради. Оғриқли ва қонли мунтазам йўталишлар, ҳожатхонага тез-тез қатнаш, ич кетиши, ич қотиши, сийишдаги оғриқ ва қон ҳамда оёқлар шишиши саратоннинг айрим турларининг белгиси бўлиши мумкин. Қийинчилик билан овқат истеъмол қилиш ошқозон, қизилўнгач ёки томоқ саратони симптомлари бўлиши мумкин.

Мутахассислар ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзбошимчалик билан даволанмасликни, бир-икки йилда бир марта онкологик текширувдан ўтишни тавсия қилишган.

Мавзуга оид