Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танқидий мақоладан сўнг Хатирчида яроқсиз кўприкни қайта қуриш бошланди – фото
«Kun.uz» сайтида жорий йилнинг 27 март куни «Хатирчида кўприкнинг абгор аҳволидан аҳоли азият чекмоқда. Муаммони ким ҳал қилади?» сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинган эди.
Шундан сўнг ушбу танқидий мақолага Навоий вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси ўз муносабатини билдириб, таҳририятга маълумот берганди. Ушбу маълумот асосида 11 апрель куни сайтимизда «Мутасаддилар Хатирчидаги кўприк бўйича танқидий мақолага муносабат билдиришди. Бу навбатдаги бажарилмас ваъдами?» сарлавҳаси остида мақола берилди.
Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг «Kun.uz»га маълум қилишича, айни вақтда Хатирчи тумани «Гулистон» маҳалласидаги туман маркази билан боғлайдиган яроқсиз ҳолатдаги кўприкни қайта қуриш ишлари бошланган.




Бардошбек САМАД ўғли,
«Kun.uz» мухбири.
Мавзуга оид
22:18 / 14.05.2025
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти
13:30 / 07.05.2025
Ўзбекистонда илк бор ёмғирни сунъий ёғдириш технологияси синаб кўрилмоқда
18:28 / 01.05.2025
Навоийда кичик самолётлар ишлаб чиқарилади
16:51 / 02.04.2025