Жаҳон | 08:02 / 15.04.2019
10897
1 дақиқада ўқилади

Жимми Картер Трампнинг қўнғироғи ҳақида гапирди

Фото: REUTERS

Америка Қўшма Штатларининг 39-президенти Жимми Картер сўзларига кўра, мамлакат амалдаги етакчиси Дональд Трамп Хитой ҳақида гаплашиш мақсадида унга қўнғироқ қилган. Бу ҳақда Mediate манбага таянган ҳолда хабар бермоқда.

Манбанинг сўзларига кўра, собиқ президент Картер якшанба мактабида Трамп ўзига қўнғироқ қилгани ва улар Хитой ҳақида гаплашишгани ҳақида айтиб ўтган.

«Картер Трамп Хитой биздан олдинда эканидан ташвишдалиги ҳақида айтиб берди», - дея қўшимча қилиб ўтди манба.

Бундан ташқари, Картернинг таъкидлашича, бу Трамп билан уларнинг биринчи суҳбати бўлган.

Бундан олдин, Жимми Картер Трампга ёрдам бериш учун КХДРга боришга тайёр экани хабар берилганди.

Мавзуга оид