Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Россия АЭС қурилиши бўйича шартномани йил охирига қадар имзолайди
Ўзбекистон ва Россия атом электр станцияси қурилиши бўйича шартномани 2019 йил охирига қадар имзолайди. Бу ҳақда «Ўзатом» агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов Сочидаги «Атомэкспо» халқаро форумида маълум қилди, деб хабар берди Kun.uz мухбири.
«Йўл харитаси» ва имзоланган жадвалга мувофиқ, йил охирига қадар «Росатом» давлат корпорацияси билан шу йил охирига қадар асосий шартномани имзолашни режалаштирганмиз», – деди у.
Шу билан бирга Мирзамаҳмудов «ҳозирда давом этаётган шартнома музокаралари натижаларига боғлиқлиги сабабли» АЭС қурилишининг тахминий қийматини айтмади.
У шунингдек, АЭС қуриладиган салоҳиятли майдон бир ой ичида аниқ бўлишини маълум қилди.
«Тайёрланган ҳисоботлар «Росатом» давлат корпорациясидаги ҳамкорларимиз томонидан ўрганилмоқда. Бунинг асосида бўлажак АЭС техник лойиҳаси бўйича маълум бир майдонда инженерлик ишлари бошланади», – деди Мирзамаҳмудов.
Эслатиб ўтамиз, «Росатом» давлат корпорацияси билан Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилиши бўйича келишувга эришилган. АЭС ҳар бирининг қуввати 1200 МВт бўлган иккита энергоблокдан иборат бўлади.
Мавзуга оид
16:41 / 22.05.2025
2026 йилдан Ўзбекистонда АЭС совитиш тизимларини ишлаб чиқариш бошланади
16:51 / 13.05.2025
«Росатом» Ўзбекистондаги кичик АЭС блоки учун ускуналар ишлаб чиқаришни бошлади
08:35 / 08.05.2025
Форишда кичик қувватли АЭСни жойлаштириш схемаси тасдиқланди
21:20 / 28.04.2025