Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда АЭС қуриладиган майдон бир ой ичида аниқ бўлади
Ўзбекистон мамлакатдаги биринчи АЭС қурилиши учун салоҳиятли майдонни бир ой ичида аниқлайди. Бу ҳақда Сочида бўлиб ўтаётган «Атомэкспо» халқаро форумида «Ўзатом» бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Унинг сўзларига кўра, бир нечта салоҳиятли майдонларда барча дала ишлари якунига етган. ҳозирда экспертлар олинган маълумотларни таҳлил қилишмоқда.
«Тайёрланган ҳисоботлар «Росатом» давлат корпорациясидаги ҳамкорларимиз томонидан ўрганилмоқда. Бунинг асосида бўлажак АЭС техник лойиҳаси бўйича маълум бир майдонда инженерлик ишлари бошланади», – деди Мирзамаҳмудов.
«Барча маълумотлар асосида ўрнатилган тартибда экспертиза ҳамда жамоатчилик тингловларидан ўтадиган унинг атроф-муҳитга таъсири баҳоланади», – деб қўшиб қўйди у.
Эслатиб ўтамиз, «Росатом» давлат корпорацияси билан Ўзбекистонда атом электр станцияси қурилиши бўйича келишувга эришилган. АЭС ҳар бирининг қуввати 1200 МВт бўлган иккита энергоблокдан иборат бўлади.
Мавзуга оид
16:41 / 22.05.2025
2026 йилдан Ўзбекистонда АЭС совитиш тизимларини ишлаб чиқариш бошланади
16:51 / 13.05.2025
«Росатом» Ўзбекистондаги кичик АЭС блоки учун ускуналар ишлаб чиқаришни бошлади
08:35 / 08.05.2025
Форишда кичик қувватли АЭСни жойлаштириш схемаси тасдиқланди
21:20 / 28.04.2025