Спорт | 01:17 / 15.04.2019
13418
1 дақиқада ўқилади

“Қўқон-1912” – “Бухоро” 1:3. Мезбон мухлислар хафа бўлган учрашувдан фотолавҳалар

Суперлига 4-турининг сўнгги учрашуви Фарғонанинг “Истиқлол” ўйингоҳида “Қўқон-1912” ҳамда “Бухоро” жамоалари ўртасида кечиб, унда меҳмонлар 1:3 ҳисобида устун келишди. 

Учрашувни стадионда 4200 нафар мухлис томоша қилди. Қўқондан Фарғона шаҳри томон 70 километр йўл босиб келган ишқибозлар яна ўз суюклиларининг йирик ҳисобдаги мағлубиятига гувоҳ бўлишди.

Ўйиндан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида қўқонликлар жамоаси катта мураббийи Азиз Тўхтабоев ёмон натижа учун мухлислардан қайта-қайта узр сўради. У ҳали ғалабалар олдинда эканлигини айтиб, келгуси ўйинларда ҳам ишқибозлар кўмаги зарур эканлигини таъкидлади.

Эътиборингизга ушбу баҳсдан олинган фотосуратларни тақдим этамиз.

Элмурод Эрматов ва Фирдавс Эрматов олган суратлар

Мавзуга оид