Қозоғистон президенти Ўзбекистонга қандай таклиф билан чиққани маълум бўлди
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистонга қўшма туристик кластер ташкил этиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда у Ўзбекистонда Қозоғистон йили очилишига бағишланган маросимдаги нутқида маълум қилган.
«Ўзбекистонда Қозоғистон йили нафақат икки томонлама муносабатларимизда, балки бутун Марказий Осиёда ўзаро англашув ва ишонч муҳитини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этувчи ўзига хос улкан воқеадир. Мен мамлакатларимизнинг нафақат туркий, балки бутун жаҳон маданияти дурдонаси бўлган бош маънавий ва тарихий марказларини ўзаро боғлашни таклиф этаман. Туркистон, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларини бир йўналиш орқали туташтирган ҳолда туризм кластерини очиш мумкин, деб ҳисоблайман», - деди Тоқаев.
Унинг таъкидлашича, Қозоғистон билан Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва самарали ҳамкорлик тарихий дўстликнинг мантиқий давоми бўлиб, кейинги йилларда қардош ва дўст мамлакатларнинг сиёсий, иқтисодий, гуманитар алоқалари янада юксак босқичга кўтарилди.
«Чегарадош ҳудудлар ҳамкорлиги мустаҳкамланиб бормоқда, товар айирбошлаш ҳажми муттасил ортмоқда. Шуни қатъий ишонч билан таъкидлашим мумкинки, бугунги кунда Қозоғистон – Ўзбекистон муносабатларида муаммоли масалалар мавжуд эмас. Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев ва муҳтарам Президент Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари туфайли Қозоғистон – Ўзбекистон муносабатлари ҳақиқий юксалиш даврини бошдан кечирмоқда», - дея маълум қилди Қозоғистон раҳбари.
Мавзуга оид
17:03
Путин Қозоғистонга келиб, Тўқаев билан учрашди – асосий келишувлар ҳақида
16:08
Россия Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини оширади — Путин
20:47 / 27.11.2024
Бедарвоза божхона ва ғойиб бўлаётган машиналар – Kun.uz’да катта суриштирув
17:29 / 27.11.2024