Спорт | 14:58 / 17.04.2019
16757
1 дақиқада ўқилади
Кичик Криштиану Роналду септа-трик муаллифи бўлди
«Ювентус» U19 жамоаси аъзоси кичик Криштиану Роналду Медейрадаги халқаро турнирда юқори маҳсулдорлик намойиш этмоқда.
«Бьянконери» ёшлари мусобақадаги илк ўйинда «Маритиму Хитой» жамоасини 25:0 ҳисобида енгишди, голлардан 7тасига танаффусга қадар Роналдунинг ўғли муаллифлик қилди. Жамоа иккинчи баҳсда «Камачи» билан куч синашиб, 15:1 ҳисобида ғалаба қозонди, кичик Криштиану бу сафар 5 марта дарвозани аниқ нишонга олди.
AS`нинг қайд этишича, 7-рақам эгаси голларини отасига тақлид қилган ҳолда нишонланган. Ўйиндан кейин болалар 33 ёшли португалиялик футболчининг шахсий буюмлари сақланадиган музейга боришган.
Эслатиб ўтамиз, 8 ёшли кичик Криштиану Роналду Туринга отаси билан 2018 йил ёзида кўчиб келиб, «Ювентус» академиясига қабул қилинганди.