Жаҳон | 09:24 / 17.04.2019
5760
1 дақиқада ўқилади

Конгода катта қайиқнинг фалокати оқибатида 150 киши бедарак йўқолди

Фото: Therese Di Campo/Reuters

Конго Демократик Республикаси шарқидаги кўллардан бирида катта қайиқнинг фалокатга учраши оқибатида 150 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда мамлакат президенти Феликс Чисекеди маълум қилди. 

Воқеа Киву кўлида юз берган. Кивунинг жанубидан одамларни олиб кетаётган қайиқ йўлда фалокатга учраган. Маълум қилинишича, сувдан 3 кишининг жасадини чиқаришга ва 33 кишини қутқаришга муваффақ бўлинган. Чисекеди воқеа ортидан шахсан ўзи кузатаётганини айтган ва фожиада айбдорларни жазолашга ваъда берган.

Мавзуга оид