Жамият | 08:45 / 18.04.2019
19262
2 дақиқада ўқилади

ИИББ ОАВ ходимларини янгилик тарқатишда шошмасликка чақирди

Фото: KUN.UZ

Бир қатор сайтлар “пойтахт ИИББ томонидан Тошкентда “Ўлмас полк” акциясининг ташкилий ишларида баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиши” тўғрисидаги текширилмаган маълумот тарқатилмоқда, дея баёнот берди ИИББ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ИИББ бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда белгиланган режага мувофиқ барча байрамлар вақтида жамоат хавфсизлигини таъминлайди.

Юртимизда 9 май куни нишонланадиган Хотира ва қадрлаш куни расмий байрам ҳисобланиб, бу кунда ҳам ИИББнинг шахсий таркиби шаҳар бўйлаб хизмат олиб боради. Шу билан бир қаторда, хотира комплексларида гулчамбарлар қўйиш маросимлари ўтказилади.

Бугунги кунда ИИББ матбуот-хизмати ҳокимиятнинг Тошкент шаҳрида “Ўлмас полк” акцияси ўтказилиши тўғрисидаги рухсати ҳақида маълумотга эга эмас, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, 15 апрель куни ўтказилган сайёр қабул вақтида қабулга “шахсий масалалар бўйича” ёзилган Тошкент шаҳрида яшовчи Т.И. ушбу акция ҳақидаги саволига юқоридаги каби жавоб олган. 

“Ҳурматли ОАВ ишчилари, учинчи шахслардан хабар олган ҳолатингизда маълумотларни Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизматида аниқлаштиринг”, - дейилади ИИББ баёнотида. 

Мавзуга оид