Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Кореяда янги тактик қурол синовдан ўтказилди
Шимолий Корея янги тактик бошқарилувчи қуролни синовдан ўтказди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар берди.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, синовни бевосита полигонда кузатган Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин “қуролланиш тизимларини ишлаб чиқишни якунлаш халқ армияси ҳарбий қудратини оширишда муҳим аҳамиятга эга воқеа ҳисобланишини” таъкидлаб ўтган.
Маълум қилинишича, синов қуролнинг кўрсаткичларини текширишга имкон берган. Шунингдек, янги қурол “ўзгача парвоз усулига эгалиги”, “кучли жанговар каллак билан жиҳозлангани” таъкидлаб ўтилган.
Ушбу синов Ким Чен Ин ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг Вьетнамдаги иккинчи саммитидан кейин Шимолий Корея ўтказган биринчи синов бўлди.
Оқ уй вакили ушбу маълумотга изоҳ бериб, “Бизга бу ҳақда маълум, қолгани изоҳсиз”, деб жавоб қилган.
17 апрелда Корея марказий телеграф агентлиги Ким Чен Ин Шимолий Корея ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшинлари жанговар тайёргарлигини тўсатдан текширувдан ўтказганини маълум қилган.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
13:00 / 06.05.2025
Шимолий Корея Россияга 15 минг меҳнат муҳожирини юборди
22:44 / 04.05.2025
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
18:19 / 28.04.2025