Спорт | 08:57 / 18.04.2019
9723
2 дақиқада ўқилади

ЕЧЛ чоракфиналидаги энг яхши голлар сараланди

Фото: REUTERS

Чемпионлар лигасида чорак финалнинг энг чиройли 4 гол саралаб олинди. УЕФА расмий сайтида бу голлардан энг яхшисини танлаш учун овоз бериш жараёни ўтказилмоқда.

Бу босқичнинг энг чиройли голи бўлиш учун «Барселона» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг «Манчестер Юнайтед»га голи (3:0), Давид Нереснинг («Аякс») «Ювентус»га биринчи ўйинда урган голи (1:1), Раҳим Стерлингнинг («Манчестер Сити») «Тоттенҳэм Ҳотспур»га қарши жавоб учрашувида урган голи (4:3) ва Лионель Мессининг («Барселона») «МЮ» дарвозасига йўллаган голи даъвогарлик қилмоқда.

Овоз бериш натижалари 19 апрель куни эълон қилинади.

Бундан аввалроқ ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинганди. Бу рўйхатдан «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси, «Аякс» ҳимоячиси Матейс де Лигт, «Тоттенҳэм Ҳотспур» форварди Сон Хин Мин ва «Ливерпуль» ҳужумчиси Роберто Фирмино жой олган.

Мавзуга оид