Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон Тиббиёт институти талабалари халқаро олимпиада ғолиби бўлди
Россия Федерациясининг Астрахан шаҳридаги Тиббиёт университетида “Тиббиётда шошилинч ҳолатлар” мавзуида халқаро олимпиада ўтказилди.

Мазкур билимлар беллашувида Андижон Давлат тиббиёт институти талабалари ва ўқитувчиларидан иборат жамоа ҳам иштирок этди.

Олийгоҳнинг “Болалар жарроҳлиги ва анестезиология-реаниматология” кафедраси, “Даволаш” факультети ўқитувчи, магистрант ва талабалари билим, маҳорат бобида ўз кучларини намойиш қилиб, иккинчи ўринни қўлга киритдилар.

Ўзбекистонлик ёш тиббиётчилардан иборат жамоанинг тиббий тайёргарлиги ҳакамлар томонидан юксак даражада баҳоланди.
Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025