Ўзбекистонда илк бор велоспорт бўйича Осиё чемпионати ўтказилади

23-28 апрель кунлари Ўзбекистонда илк бор велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Осиё чемпионати ўтказилади. Kun.uz’га маълум қилинишича, пойгаларда 32 мамлакатдан 460 нафардан ортиқ спортчи иштирок этади.
Осиёнинг кучли спортчилари ва велопойгачилар гуруҳлари қитъанинг энг яхши велопойгачилари номи учун кураш олиб боришади, шунингдек, 2020 йилда Токиода бўладиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмалари учун ҳам ўзаро рақобатлашишади.
Мусобақага тантанали старт бериш маросими Тошкент шаҳридаги International Hotel Tashkent меҳмонхонасида бўлиб ўтади ва Тошкент-Ғазалкент-Чимён йўналиши бўйича амалга оширилади.
“Осиё Чемпионатида ўз жамоангизни қўллаб-қувватланг!”, - дейилади манбада.
Чемпионат доирасида, шунингдек, Осиё велоспорт конфедерацияси конгресси ва Бутунжаҳон велоспортчилар федерацияси раиси Давид Лапартье ва Осиё велоспорт конфедерацияси раиси Осама Ал-Шафар иштирокидаги Антидопинг бўйича семинар ҳам бўлиб ўтади.
Мавзуга оид

22:03 / 20.04.2025
Фантастик финал. Ўзбекистон ўсмирлари 9 киши бўлиб ўйнаб Осиё чемпионига айланди

11:57 / 28.02.2025
Велоспорт. 17 ёшли Самира Исмоилова – жаҳон ва Осиё рекордини ўрнатди

12:49 / 14.02.2025
Чемпионлар ватанга қайтишди

15:20 / 12.02.2025