Спорт | 17:16 / 20.04.2019
6645
2 дақиқада ўқилади

Англияда мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди

Англия профессионал футболчилар ассоциацияси инглиз футболида мавсумнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод олти нафар футболчини маълум қилди.

Унга кўра, мавсум футболчиси бўлиш учун Серхио Агуэро, Бернарду Силва, Раҳим Стерлинг (учаласи – «Ман Сити»), Виргил ван Дейк, Садио Мане (иккаласи – «Ливерпуль») ва Эден Азар («Челси») номинант сифатида кўрсатилган.

Касаба уюшмаси ҳисобланувчи PFA ушбу совринни 1973/74 мавсумида таъсис этган. Унинг соҳиблари ассоциацияга аъзо футболчилар ўртасида ўтказиладиган овоз бериш жараёни орқали аниқланади. Ўтган мавсумда «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ бу эътирофга муносиб кўрилган.

Шунингдек, мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси номинациясида қуйидаги футболчилар номзоди қўйилган: Трент Александер-Арнольд («Ливерпуль»), Дэвид Брукс («Борнмут»), Маркус Рэшфорд («МЮ»), Деклан Райс («Вест Ҳэм»), Бернардо Силва, Раҳим Стерлинг (иккиси – «Ман Сити»). 

 
Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид