Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Белоруссия сифатсиз нефть учун Россиядан компенсация талаб қилмоқчи
Белоруссия "Транснефть" вакиллари билан Россиядан сифатсиз нефть етказилиши оқибатларини муҳокама қилмоқда, деб маълум қилди "Белнефтехим" давлат концерни раиси Андрей Рибаков.
"Белорус томони компенсацион механизмлар ишлаб чиқилишини талаб қилади", - дея Рибаковнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sputnik Беларусь.
Жума куни "Белнефтехим" Россиянинг "Гомельтранснефть Дружба" магистрал нефть қувури орқали келадиган Urals экспорт аралашмаси сифати кескин ёмонлашганини маълум қилди. Таъкидланишича, қувур орқали "таркибида хлороорганик бирикмалар бўлган нефть келмоқда", унинг миқдори меъёрдагидан бир неча ўн бараварга кўп.
"Белнефтехим" раҳбарининг сўзларига кўра, таркиида бундай бирикмалар бўлган нефть қимматбаҳо катализатор тизимини ишдан чиқаради.
"Уни таъмирлаш ярим йилдан кўпроқ вақтни талаб қилади. Пул билан ифодалайдиган бўлсак, бу камида ўнлаб миллион доллар дегани", - деб таъкидлади у.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025