Спорт | 12:19 / 20.04.2019
14593
1 дақиқада ўқилади

Бэйл ўз келажаги бўйича бир қарорга келди

«Реал» яримҳимоячиси Гарет Бэйл ёзда жамоасини ўзгартирмайди.

Уэльслик футболчи ўз агенти орқали клуб раҳбарияти билан боғланиб, кетмоқчи эмаслигини айтган, деб ёзади La Sexta. 

Аввалроқ, мадридликлар устози Зинедин Зидан ёзда клубни тарк этадиган футболчилар рўйхатини тузиб чиққан ва ундан Бэйл ҳам жой олган эди.

29 ёшли футболчининг «Реал» билан имзолаган шартномаси 2022 йил ёзигача мўлжалланган.

Бу мавсумда Бэйл «Реал» таркибида барча мусобақаларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 14та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Мавзуга оид