Жамият | 17:44 / 20.04.2019
31653
2 дақиқада ўқилади

«Қуръони карим – Мусҳафи шариф»нинг навбатдаги нашри сотувга чиқди

Бугун, 20 апрель куни «Ҳилол-нашр» нашриёт-матбааси томонидан «Қуръони карим – Мусҳафи шариф»нинг навбатдаги нашри сотувга чиқарилди.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Эрта тонгдан «Ҳилол-нашр» дўкони яна одамлар билан гавжум. Дўкон олдида жонли навбат ташкил қилинган бўлиб, барча гали келганда харидга киритилмоқда. Тартибга кўра, бир киши фақат бир дона китоб сотиб олиши мумкин. Жонли навбат ташкил қилишдан асосий мақсад муқаддас китобни иложи борича барчага етказиш ҳамда китоблар «тадбиркорлар» қўлига чиқиб, нархлар ошиб кeтишининг олдини олиш ҳисобланади.

Китоб сотиб олиш учун кeлганлар орасида барча ёшдаги инсонларни кўриш мумкин. Айниқса, улуғ ёшдаги онахонларимиз бундан жудаям хурсанд. Харидорлар сони жуда кўп, аммо навбат кутиб турганлар орасида норозилик билдираётганлар йўқ. Барча нашр қилинган китоб нашриёт дўконлари, шунингдек, ҳудудлардаги ҳамкор китоб дўконларига ҳам белгиланган ягона нарх – 31 минг сўмдан сотиш шарти билан тарқатилган.

Китоб 20 минг нусхада чиқарилган бўлиб, нашрнинг вилоятдаги филиалларига ҳам етказилган.

 Қуръон кириб борган, ўқиладиган ҳар бир хонадонга, ҳар бир қалбга Аллоҳ таолонинг раҳмати ва файз-баракоти ёғилиб туради. Аллоҳ таоло Мусҳафи шарифнинг навбатдаги ададини барча юртдошларимизга муборак қилсин!

Мавзуга оид