Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Партиядоши Тереза Мэйдан истеъфо талаб қилмоқчи
Буюк Британия Консерватлар партияси қўмита раҳбари Грэм Брэди 23 апрель куни мамлакат Бош вазири Тереза Мэй истеъфосини талаб қилади, деб хабар бермоқда The Times ўз манбаларига таянган ҳолда.
Таъкидланишича, Брэди Бош вазирнинг жорий йил июнь ойи якунига қадар ўз лавозимини топширишини сўрамоқчи. Акс ҳолда, парламент аъзолари ҳукуматга ишончсизлик вотумини муҳокама қилиши мумкин, дея таъкидлайди нашр.
Брексит иши бўйича Мэйга қарши бўлган парламентарий сони умумий аъзоларнинг 70 фоизидан ортиб қолди. Шунга қарамай, Бош вазир икки марта ишончсизлик вотуми бўйича овоз бериш жараёнидан муваффақиятли ўта олди. Биринчи марта вотум ҳақида Мэйнинг партиядошлари гапирганди. Ҳукумат ва парламент ўртасидаги низолар Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши билан боғлиқ.
Жорий йил 29 март куни Брексит иши якунига етиши керак эди, аммо Мэй вазифани уддалай олмади. ЕИ Буюк Британияга жараённи якунлаш учун янги муддат тайинлаган.
Мавзуга оид
11:42 / 07.05.2025
Рамзан Қодиров истеъфо сўраши ҳақида гапириб, кейин «уни нотўғри тушунишгани»ни айтди
16:18 / 07.03.2025
Худоёр Мелиев адлия вазири ўринбосари лавозимидан кетди
19:00 / 05.03.2025
Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари Шавкат Раҳмонов ишдан кетган
12:30 / 03.03.2025