Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони ва БАА Суданга 3 миллиард долларлик кўмак кўрсатади
Саудия Арабистони ва БАА Суданга 3 миллиард долларлик кўмак кўрсатади. Бу ҳақда БААнинг BAM ахборот агентлиги хабар берди.
“БАА ва Саудия Арабистони қардош Суданга ва унинг халқига 3 млрд долларлик ёрдамни эълон қилади”, деб айтилган хабарда.
Ушбу қийматдан 500 млн доллари яқинда давлат тўнтарувини бошдан кечирган Суданнинг миллий валютаси ва марказий банкини қўллаб-қувватлашга сарфланади, қолган қиймат эса Судан халқига шошилинч ёрдам (озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, нефть маҳсулотлари) кўринишида тақдим қилинади.
Суданда узоқ давом этган норозиликлардан кейин президент Умар ал-Башир ҳарбийлар томонидан ҳокимиятдан четлатилди, мамлакатни бошқаришни армия ўз зиммасига олган. Бироқ Суданда халқ норозиликлари тугамаяпти – намойишчилар фуқаролик бошқарув органи шакллантирилишини ва унга барча ҳокимият ваколатлари берилишини талаб қилишмоқда.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
18:41 / 16.05.2025