Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шри-Ланкада серияли терактлар содир этилди. Қурбонлар кўп
Шри-Ланкадаги меҳмонхоналар ва католик черковларида 6та теракт содир этилди. Reuters хабарига кўра, бу вақтда католиклар Пасха байрамини нишонлашаётганди.
Хабарда аниқлик киритилишича, портлашлар пойтахт Коломбо шаҳридаги 3 меҳмонхона (Shangri La, Cinnamon Grand ва Kingsbury) ва бир черковда, шунингдек пойтахт яқинидаги Негомбо шаҳрида жойлашган икки черковда рўй берган.
BBC News маҳаллий нашрларга асосланиб хабар беришича, портлашлар оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлган ва 300дан ортиқ киши жароҳатланган.
Қурбонлар орасида хорижлик сайёҳлар бўлиши мумкин.
Ҳозирча терактлар учун ҳеч бир ташкилот жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Мавзуга оид
11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти
15:08 / 11.05.2025
Шри-Ланкада автобус жарликка қулаши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
18:35 / 09.05.2025
Шри-Ланкада вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
10:40 / 05.05.2025