Жаҳон | 17:50 / 21.04.2019
34212
2 дақиқада ўқилади

Зеленский сайлов қоидасини бузди ва жаримага тортилди. У Украинанинг бўлажак президенти

Украина президентлигига номзод Владимир Зеленский иккинчи турда овоз бериш жараёнида сайлов қонунчилигини бузди ва журналистларнинг илтимосига кўра уларга ўзининг тўлдирилган бюллетенини намойиш этди. 

«Ой, кўрсатиш мумкин эмаску? Мен кўрсатмадим, сиз кўрмадингиз», дея ҳазил қилган Зеленский.

Бюллетен суратида кўриш мумкинки, шоумен номзод ўз фамилиясини белгилаган.

Бу ҳақда  хабар тарқалгач, сайлов участкасига полиция етиб келган ва номзодга қарши протокол тузган. Зеленский сайлов қонунчилигини бузгани учун Украинадаги энг минимал даромад миқдорининг (17 гривна) 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жаримага тортилиши мумкин - яъни, 510 гривнадан 850 гривнагача (19-31 доллар атрофида).

Зеленскийнинг штаби бошлиғи Дмитрий Разумов номзоднинг бу ҳаракати жиддий муаммо эмаслигини ёзиб қолдирган.

«Янги президент - янги қоидалар. Барчаси қонун доирасида бўлиши керак! Зеленскийга бюллетенини кўрсатгани учун маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича протокол тузишди», деган у.

Бугун Украинада президентлик сайловининг иккинчи тури ўтказилмоқда. Унда 31 куни бўлиб ўтган биринчи турда етакчилик қилган шоумен Владимир Зеленский (30,24) ва Украинанинг амалдаги президенти Петро Порошенко (15,95) кураш олиб бормоқда.

Маҳаллий вақт билан соат 15:00 ҳолатига кўра сайловда давомат 45 фоизни ташкил қилмоқда. Овоз бериш жараёни соат 22:00га қадар (Тошкент вақти билан 22:00) давом этади.

Дастлабки экзит-полларга кўра, Зеленский Порошенкони яққол устунлик билан ортда қолдирмоқда - 75 фоизга 25 фоиз.

Мавзуга оид